Этот текст (или ссылки) показывать в категории №15.(category.php)


Қўрқар эдим севиб қолишдан

Кечалари йўқолган ором,
Сўроқлайман сени болишдан.
Нигоҳларинг айлаганда ром,
Қўрқар эдим севиб қолишдан.

Сўзлашардим сен билан тўлиб,
Чарчамасдим ҳеч ҳам кулишдан.
Баъзан фақат хаёлга толиб,
Қўрқар эдим севиб қолишдан. Читать дальше

КАМТАРЛИК ҲАҚИДА

Гарчи шунча мағрур турса ҳам,
Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак?

Камтарин бўл, ҳатто бир қадам
Ўтма ғурур остонасидан.
Пиёлани инсон шунинг-чун
Ўпар доим пешонасидан.

Sevgi

O`n sakkizga kirmagan kim bor,
Bo`g`imgdan gul termagan kim bor.
Sen haqingda yozib to`rt satr,
Sirdoshiga asta ko`rsatib,
Qo`shni qizga bermagan kim bor.

Dastlab har kim qalam olgan on
Yonib seni kuylar begumon.
Maskan qurib har bir ko`ngildan,
Oshiqlarni qoldirib tildan,
Shoirlarni qilursan biyron. Читать дальше

Sevgi desam, faqat sen desam

Sevgi desam, faqat sen desam,
Sening bilan yashasa qalbim;
Sen desam-u, butun dunyoning
Sho‘rishiga quloq solsam jim…

Quyun kabi aylanar boshim,
Qarayman-u, ko‘zim tinadi
Va jilvangdan ko‘ngil ko‘zgusi
Parcha-parcha bo‘lib sinadi. Читать дальше

Аламим бор

Жахолатга бой бу замондан
Менинг дилда аламим бор
Яхшилик йуколган бу замонда
Одамлардан аламим бор

Керак булсанг топишган
Иши битгач кочишган
Дустликни пулга куришган
Дустларимдан аламим бор Читать дальше

Ошик дарди

Мен сени севаман борим ,
Мендек хеч ким севолмас
Сенга курбон этай жоним,
Юрак сен-сиз яшолмас.

Сенсиз дилим гамга тулар,
Сенда эрур кувонч бахтим
Нурсиз утар куну-тунлар,
Тарк айлама менинг ахдим. Читать дальше