Захириддин Муҳаммад Бобур хаёти ва ижоди

Бобур дунёни ҳайратга солган йирик давлат ва маданият арбоби, моҳир саркарда, донишманд тарихчи, заковатли олим ва таржимондир. Айни пайтда у адабиётимизнинг Навоийдан кейинг! забардаст вакили ҳисобланади.
Ҳаёт ёли, Бобур 1483- йили Фарғона вилоятининг пойтахти Андфжонда туғилган. Отаси ушбу вилоят ҳокими Умаршайх Мирзо Амир Темурга тўртинчи авлод ~ эвара эди. Онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг отаси Юнусхон эса ўн икки авлод билан Чингизхонга уланарди.
Кўринадики, Бобур инсоният тарихидаги икки буюк сулола туташган нуқтада дунёга келган жаҳоннинг энг машхур шахсларидан биридир. Мураккаб ва зиддиятли ҳаёти ўспиринликдан то умрининг охиригача жанг-у жадаллар, сарсон-саргашталик, зафар ва мағлубият, ижод-у бунёдкорлик оғушида кечди.
1494- йилда Умаршайх Мирзога қарши унинг ўз акаси — Самарқанд ҳокими Султон Аҳмад Мирзо ҳамда қайноғаси Тошкент ҳокими Маҳмудхон ўзаро тил бириктирган ҳолда қўшин тортиб, Фарғонага юриш қиладилар. Ниҳоятда қалтис вазият вужудга келади. Бунинг устига кутилмаган фалокат юз беради: Андижоннинг ғарб томонидаги жар ёқасида бино бўлган Ахси қўрғонида турган Умаршайх Мирзо кабутархонаси билан жарга қулаб, ҳалок бўлади. Умаршайхдан уч ўғил ва беш қиз қолганди. Ўғилларининг каттаси — 12 ёшга қадам қўйган Бобур таомил бўйича тахтга ўтиради. Яратганнинг кўмаги билан у тахтни сақлаб қолади. Ўратепа, Хўжанд ва Марғилонни қўлга олиб Қувага кирган Султон Аҳмад қўшини шаҳарни кесиб ўтувчи Қорасув кўпригида тошқинга учраб, туя ва отлари ботқоқ сувга чўкиб, кўпи нобуд бўлади. Устига-устак олат тарқалади. Қўшин ваҳимага тушади. Султон Аҳмад сулҳ тузиб ортга қайтади ва йўлда вафот этади. Султон Маҳмуд ҳам Ахсини би муддат қамал қилиб ололмай, кетишга мажбур бўлади. Шароитдан фойдаланиб қолмоқчи боиган Кошғар ва Хўтан ҳокими Абобакр Дўгиатнинг ҳам Ўзганд яқинидаги ҳаракатларига чек қўйилади. «Бобурноманинг айнан шу воқеаларга ишора қилиб «Тенгри таолонинг инояти…» сўзлари билан бошланиши бежиз эмасди. Бобур 1497- йили 15 ёшида соҳибқирон Амир Темур пойтахт қилган Самарқанд шаҳрини эгаллайди. Лекин моддий танқислик, қалтис сиёсий вазият туфайли бу шаҳри азимни ташлаб чиқишга мажбур боиади. Андижонда хиёнат юз берганди. Бобур ишонган беклар тахтга укаси Жаҳонгир мирзони ўтқизмоқчи бўладилар. Икки йил саргардонликдан сўнг катта машаққатлар билан Андижон қайтариб олинади. 1500- йилда Бобур Самарқандни жангсиз осонлик билан қўлга киритади. Лекин Шайбонийхон яқинлашиб келаётганлиги учун куч тўплаш мақсадида Шаҳрисабзга жўнайди. Шунда Шайбонийхон Сулион Али мирзонинг онаси Зуҳрабегимни унга уйланиш ваъдаси билан алдаб, шаҳарни эгаллайди. 1501- йили Бобур 240 нафар навкари билан етти мингга яқ-ин қўшини боиган тажрибали шоҳ Шайбонийдан Самарқандни тортиб олишга муваффақ боиади. Кўп ўтмай Шайбонийхон шаҳарни қамал қилди ва у узоқ давом этди. Бир томондан шаҳар ичидаги очлик, иккинчи томондан қариндошлари боимиш бошқа темурийлардан мадад келмагани ёш ҳукмдорни огир бўлса-да бир қарорга келишга ундади. У яна Самарқандни ташлаб кетишга, нафақат Самарқандни, жондан азиз Ватанини ҳам бутунлай тарк этишга мажбур боиди. Икки йилга яқин сарсон-саргардонликдан сўнг 1503- йилда Кобулга ёи олади. Кобул ва Ғазнани жангсиз эгаллайди ва ўзини И шоҳ деб эълон қилади. 1507- йилдан Ҳиндистонни забт этиш ҳаракатига тушган Бобур 1526- йили о4з мақсадига етади. Шу йилнинг 21- апрелида Панипат жангида Бобурнинг 12 минглик қўшини ҳинд султони Иброҳим Лўдийнинг 100 минг кишилик аскари билан тўқнашади. Аждодларидан мерос жанг сирлари, йиллар давомида тўплаган тажрибаси ҳамда тақдирнинг берган аччиқ сабоқлари қўл келди. Бобур ҳинд ерида Оврупада кейинчал к «Буюк мўғул империяси» деб аталган улкан салтанатга асос солди. Бобур ва бобурийларнинг ҳукмдорлиги Ҳиндистон тарихида жуда катта ижобий аҳамият касб этди.
Бобур Ҳиндистондаги дин-мазҳаб жанжалларини олдини олишга, мамлакатда осойишталик қарор топтиришга уринди. Адолатли қонунлар чиқарди, ғайридинлик солиги (жузъя)ни бекор қилди, ўлган эрнинг тирик хотинини мурда билан бирга ёқишни таъқиқлади. Мамлакатда ободончилик ишларини ёлга қўйди. Каналлар қаздирди, бинолар қурдирди. Атрофига олим-у фозилларни тўплади. Шунингдек, ҳинд ерида ҳали ҳеч болмаган боглар бино қилди. Мовароуннаҳрнинг ширин-шарбат меваларини экдирди. Лекин жанг-у жадаллар, салтанат ташвишлари, айниқса, Ватан согинчи нозик қалб эгаси бўлган шоирнинг соглигига салбий таъсир қилди.
Бегона бир юртни забт этиш ҳеч қачон осон кечмаган. 1526- йил-нинг 21- декабрида Бобур душманлари томонидан заҳарланиб, тасодиф туфайли омон қолади. Бу аҳвол йигирма беш-йигирма олти кун давом этади. Бобур 1530- йилнинг 26- декабрида Аграда вафот этади. Кейин унинг хоки, васиятига мувофиқ, Кобулга кўчирилади.
Ижодий мероси. Бобур халқимизнинг ҳар жиҳатдан етук, ғоят истеъдодли фарзанди эди. У ўта нотинч, саргардонликда кечган умрини зо4р салоҳияти туфайли жозибали қила олди. Унинг ҳаёти фақат жанглар билангина эмас, илҳомий онлар билан ҳам тўла эди. У йигирма ёшида янги бир ёзув «Хатти Бобурий»ни кашф қилди. Умр бўйи ажойиб шеърлар ёзди, девон тартиб қилди. Мусиқа билан шуғулланиб, «Чоргоҳ» мақомига «савт»лар битди. 1521-йилда шеърий йўлда солиқ ишларини тартибга солувчи «Мубаййин ал-закот» («Закот баёни») асарини ёзди. 1523-1525-йилларда аруз вазни ҳақида «Мухтасар» номли рисола битди. Бобурнинг «Ҳарб иши», «Мусиқа илми» номли асарлари ҳозиргача топилган эмас. У таржима билан шуғулланди. Хўжа Аҳрорнинг «Волидия» асарини шеърий йўл билан ўзбекчага ўгиради.
Муаллифнинг «Бобурнома» асари нафақат ўзбек адабиёти, балки жаҳон адабиётининг нодир намунаси саналади. Бу мемуар (эсдалик) асарида Бобур ўн икки ёшида тахтга чиқишидан бошлаб умрининг охиригача бошидан ўтказганларини, кўрган-кечирганлари, гувоҳи бўлган воқеаларни сиёсатчи, давлат арбоби, олим, сайёҳ ва шоир нигоҳи билан таҳлил этади. Шунинг учун бу асар тарих, этнография, география, тилшунослик, адабиётшунослик ва бошқа фанлар учун бирдай манба боМа олади. «Бобурнома»нинг ўзбек насри тараққиётидаги ўрни беқиёсдир.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *